Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғон тадбиркори қарорини ўзгартирди: «Ўзбекистонга 1 миллионмас, 3 миллион доллар олиб кираман»   

Афғон тадбиркори қарорини ўзгартирди: «Ўзбекистонга 1 миллионмас, 3 миллион доллар олиб кираман»   

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарё вилоятининг Узун тумани Давлат хизматлари маркази кеча, 25 сентябрь куни Афғонистон фуқароси иштирокида хорижий корхонани рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди.

Эътиборли жиҳати, афғон тадбиркори Ўзбекистонга 1 миллион доллар инвестиция киритмоқчи эди. Аммо, ДХМ да ўтказилган тарғибот тадбирида Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 1 августдаги фармонига асосан яратилган шароитлар ҳақида батафсил тушунча берилгач, мамлакатимизга 1 миллион эмас, 3 миллион доллар инвестиция киритишга қарор қилди.

Тарғибот тадбиридан сўнг «HASHIMI» МЧЖ ХК га давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг