Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонда кучли зилзила қурбонлари сони 1100 дан ошди

Афғонистонда кучли зилзила қурбонлари сони 1100 дан ошди

Афғонистонда зилзила оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Афғонистон Қизил Яримой жамияти маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар сони 1124 нафарга етди, 3251 киши турли даражада жароҳат олган. Табиий офатда 8 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган.

Энг кўп қурбонлар эпимарказга яқин жойлашган Кунар вилоятида қайд этилган. Бутун қишлоқлар вайрон бўлгани сабабли расмийлар ҳалок бўлганлар сони яна ортиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Қутқарувчилар тошли ва тоғли ҳудудларда тирик қолганларни излашни давом эттирмоқда. Кўплаб аҳоли кечани очиқ ҳавода ўтказишга мажбур бўлган.

Халқаро ҳамжамият Афғонистонга ёрдам қўлини чўзмоқда. Буюк Британия 1 миллион фунт, БМТ эса 5 миллион АҚШ доллар ажратган. Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон ва Швейцария ҳам инсонпарварлик ёрдами юборишини маълум қилди. Ҳиндистон аллақачон мингта чодир ва 15 тонна озиқ-овқат юборган.

«Бизга дори-дармон ва чодирлар зарур. Халқаро ҳамжамият сиёсий келишмовчиликларни четга суриб, афғон халқига ёрдам бериши лозим», – дейди маҳаллий шифокорлардан бири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг