Афғонистондаги мудҳиш ЙТҲда 71 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида автобус, юк машинаси ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида 71 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти вакили Аҳмадулло Муттақийга асосланиб Reuters хабар берди.
«Сешанба куни кечқурун Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 71 киши, жумладан, 17 нафар бола ҳалок бўлди, депортация қилинган муҳожирларни Кобулга олиб кетаётган автобус юк машинаси ва мотоцикл билан тўқнашиб, ёниб кетган», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter