Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аҳолининг бор-йўғи 13 фоизи ўзгаришларни сезмоқда

Аҳолининг бор-йўғи 13 фоизи ўзгаришларни сезмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Жойларда ўтказилган сўровларда, бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётда ижобий ўзгаришларни сезаётганини билдирган. Бу ҳақда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг вилоят, туман ва шаҳар қуйи буғинлари ҳамда маҳаллий ижро идоралари томонидан қай даражада амалга оширилаётгани юзасидан ўтказилаётган видеоселекторда маълум қилинди.

— Айниқса, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли бу соҳадаги ишлар аҳволидан норози.

Сўнгги бир йил ичида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, барча масалалар ҳал қилиб берилди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда бюджетдан 21 триллион сўм ажратилган эди (2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг