Аҳолиси энг тез кўпайиб бораётган вилоятлар номи маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда 391 258 та туғилиш қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Р. – 16 791 та
- Андижон – 36 678 та
- Бухоро – 17 859 та
- Жиззах – 18 405 та
- Қашқадарё – 41 944 та
- Навоий – 11 686 та
- Наманган – 33 788 та
- Самарқанд – 47 439 та
- Сурхондарё – 35 653 та
- Сирдарё – 10 133 та
- Тошкент – 32 664 та
- Фарғона – 43 588 та
- Хоразм – 16 583 та
- Тошкент ш. – 28 047 та
Демак, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида туғилиш кўрсаткичлари энг юқори бўлиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter