Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АИ-92 маркали бензин нархи арзонлашаётгани айтилди

АИ-92 маркали бензин нархи арзонлашаётгани айтилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ маълумот беришича, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида АИ-92 русумли автобензин нархи босқичма-босқич пасайтирилмоқда.

Таъкидланишича, стратегия доирасида ишлаб чиқариш жараёнлари оптималлаштирилиб, таннархни камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, нарх камайтирилди.

Натижада АИ-92 русумли автобензиннинг биржа савдоларидаги 1 тоннаси бошланғич нархи биринчи босқичда 12 млн 881 минг сўмдан 12 млн 628 минг сўмга туширилди. Бу эса ўз навбатида, 1 литр АИ-92 русумидаги автобензиннинг биржадаги бошланғич нархи 9 400 сўм бўлишини англатади.

Компания расмий хабарига кўра, юқори октанли ёқилғи нархларини босқичма-босқич пасайтириш ишлари давом эттирилади.

Ўз навбатида, иқтисодчи Отабек Бакиров юқоридаги хабарга муносабат билдириб, компания биржага чиқарилаётган АИ-92 бензин нархини туширмаганини, аксинча оширганини айтмоқда.

Иқтисодчига кўра, Бухоро НҚИЗнинг АИ-92 бензини нархи ҳақида охирги марта 2024 йил 18 октябрь куни маълумот берган ва унда юқори октанли ёқилғи нархи 11 538,4 минг сўмдан сотилиши эълон қилинган.

«Ўтган 9 ойда монополист биржага чиқарилаётган 92 бензин нархи ўзгаргани борасида бошқа маълумот бермаган.

Бошқача айтганда, Ўзбекнефтегаз АИ-92 бензин нархини компания ўзи эълон қилган расмий хабарларга таянсак, 11 538,4 минг сўмдан 12 628 минг сўмгача, яъни 9,4 фоизга оширяпти. Маълумот учун, 2024 йил октябрдан 2025 йил августгача даврда брент типидаги нефть нархи ўртача 82 доллардан 67 долларгача пасайган», – деб ёзади Бакиров.

У, шунингдек, ўтган ҳафта давомида биржада АИ-92 бензин нархлари аввалги рекордларни янгилаб, тоннасига 13 066,4 минг сўмга чиққани, яъни охирги кунларда биржада АИ-92 бензин арзонлашиш ўрнига, қимматлаб борганини билдирган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг