Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани сабаб вазифасидан озод этилди

Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани сабаб вазифасидан озод этилди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда «Turon24» хабар бермоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни 25 октябрь куни имзолаган.

Айтилишича, Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтиши кутиляпти. 2018 йил август ойида собиқ биринчи ўринбосар Одил Тожиев Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Халқ таълими вазирлигида унинг ўрнига ким тайинланиши ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг