Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон ҳокими блогерни қамашга буйруқ берганмиди?

Андижон ҳокими блогерни қамашга буйруқ берганмиди?

Анчадан буён сокинлашиб қолган ижтимоий тармоқлар бугун яна портлади! Тармоқда Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби Мирзоҳид Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмаларнинг нусхаси (скриншот) тарқалди. 

Унда М.Ботиров ўзига таниш ва анча синашта бўлган бошқа фойдаланувчи билан «дилдан суҳбат» қургани англашилади. Ҳақорат-у  уятсиз гапларга тўла ёзишмаларда гап айланиб, блогерларга тақалган пайтда матбуот котиби «...осмонга чиқаётган блогерни жойини кўрсатиб қўйгани»ни алоҳида таъкидлаб, «15 кунда мулла бўлгани»нига урғу беради. Шунингдек, ёзишмаларда  ўша блогер «асакалик» экани, «ҳоким тиқ» дегани учун «тиқилгани»ни ёзиб бўлмас ҳақоратлар билан баён қилинади.

Бундан «15 кунда мулла бўлган асакалик блогер» Отабек Нуритдинов экани ўз-ўзидан маълум.  Маълумки, блогер А.Нуритдинов 2019 йилнинг 30 декабрь куни туҳмат ва ҳақорат қилганликда айбланиб,  15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилганди. Унга нисбатан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид  иш  бўйича ярим кунда суриштирувлар якунланиб, ҳатто суд қарор чиқаришга улгургани кўпчиликда жиддий шубҳа уйғотганди. Шунга қарамай суд қарори апеллация инстанциясида кучда қолган,   бунда суд ҳужжати қонунийлигидан кўра, «иш»ни биринчи босқич судида Андижон вилоят суди раиси О. Мирзамаҳмудов шахсан кўриб чиққани муҳим аҳамият касб этгани айтилганди. Зеро, вилоят суди раиси чиқарган қарор унга амалда тобе (қонунан бир мақомда бўлса-да!) судьялар бекор қиломаслиги нодонгаям аён-да.

Демак, шубҳаларда асос йўқ эмасдай. Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби М.Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзмишларга ишонсак,  асакалик блогернинг қамалиши шунчаки юз бермаган, аксинча, «ҳоким тиқ, дегани» учун «тиқилган»и ойдинлашмоқда.  

Воқеалар ривожини биргаликда кузатамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг