Дилмурод Раҳматуллаев яна раҳбарлик лавозимини эгаллади
Андижон шаҳри собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
17 август куни Андижон шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмонов бу ҳақда тегишли қарорни имзолаган.
Маълумот учун, Дилмурод Раҳматуллаев таълим тизимида турли лавозимларда ишлаган. Бир муддат вилоят халқ таълими бошқармасини бошқарган. 2016-2019 йилларда эса Андижон шаҳри ҳокими вазифасида ишлаган.
Раҳматуллаев 2017 йилда ўқитувчиларни ҳақорат қилгани аудиоси билан эътиборга тушганди. 2019 йилда у аҳлоқсиз тасвири ортидан ишдан олинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter