Андижонда эр ўз хотинини жазмани билан ушлаб олди ва бўғиб ўлдирди
![Андижонда эр ўз хотинини жазмани билан ушлаб олди ва бўғиб ўлдирди](https://xabar.uz/static/crop/8/8/920__95_887995093.jpg)
2018 йил 30 май куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган М.О.Мга оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.
М.О.М. 2018 йилнинг 19 январь куни соат 14:00лар чамасида оила аъзолари билан вақтинча яшаб келаётган Бўз туманида турмуш ўртоғи М.М.Й.ни номаълум эркак киши билан бирга бўлганини, ушбу шахс дераза ойнаси орқали хонадондан чиқиб қочиб кетганини кўрган.
У турмуш ўртоғи М.М.Й.ни ушбу номаълум эркак киши билан жинсий алоқада бўлганликда айблаб, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни хонадон меҳмонхонасига олиб кириб, қўллари билан бўйин соҳасидан бўғиб, қасддан ўлдирган.
![](http://static.xabar.uz/uploads/1/720__aSnzycDRdOyMh4SUImDBnVHcQqa7o7i0.jpg)
Туман судининг 2018 йил 30 май кунги ҳукми билан М.О.М.га нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter