Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Англиядаги хусусий мактабларда руслар нега камайиб кетди?

Англиядаги хусусий мактабларда руслар нега камайиб кетди?

Фото: «РИА Новости»

«Сўнгги уч йилда Англиядаги хусусий мактабларда руслар сони кескин камайиб кетди», — дея хабар беради «РИА Новости» «Telegraph» нашри маълумотларига асосланиб.

Бу ҳолат Англияда 1300 та хусусий мактаб фаолияти юзасидан ўтказилган тадқиқотда аниқланди.

Тадқиқотга кўра 2015 йили Англиядаги хусусий мактабларда 2795 нафар рус ўқувчиси таҳсил олар эди. Шу йил апрел ойида бу кўрсаткич 1699 тани ташкил этган. Яъни Англиядаги хусусий мактабларда ўқувчи руслар сони уч баробар қисқарган.

«Telegraph» газетасининг ёзишича, бунга Англия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви сабаб бўлган. Аввало Россиянинг 2016 йилда АҚШда ўтказилган президент сайловига аралашгани ҳамда Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлияни Англиядан чиқариб юборгани иккала давлат ўртасидаги вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германияда ўтказилган сайловларга аралашгани ҳақида ҳеч қандай тасдиқланган факт йўқлигини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг