Ангола собиқ президенти ва энг бой африкалик аёлнинг отаси вафот этди
Ангола собиқ президенти Хосе Эдуардо дос Сантос 79 ёшида вафот этди. Дос Сантос 38 йил давомида мамлакатни бошқарган.
1960 йилларда у Озарбайжон нефт ва кимё институтида таҳсил олган, биринчи рафиқаси россиялик Татяна Куканова эди. Уларнинг Изабел дос Сантос исмли қизи бор.
Қайд этилишича, сиёсатчи июн ойи охиридаги юрак хуружидан сўнг Испаниядаги Teknon тиббиёт марказининг реанимация бўлимида бир неча кун сунъий комада бўлган.
Ангола Республикаси Президиуми Сантоснинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Изабел Африкадаги энг бадавлат аёл бўлиб, Россия фуқаролигига ҳам эга. Изабел дос Сантоснинг бойликлари ҳақида ушбу мақолада ўқишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter