Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Анвар Қорақош: «Рози бўлишмаса, уруш очамиз»

Анвар Қорақош: «Рози бўлишмаса, уруш очамиз»

Фото: «UzReport.news»

Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири Яманнинг Ҳудайда портида яна ҳарбий операциялар олиб боришини маълум қилди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

БАА ташқи ишлар вазири Анвар Қорақош БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Мартин Гриффтиснинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати аъзоларини Ҳудайда мавзусида кўндира олмаса, бу шаҳарда яна ҳарбий операциялар амалга оширилишини айтди.

БМТнинг Яман бўйича махсус вакили ўтган ҳафта Ҳудайда шаҳрини тўқнашувлардан асраш мақсадида сиёсий ечим режасини тақдим этган эди.

Саудия Арабистони бошчилигидаги каолицион кучлар бир муддат аввал Ҳудайдада ҳарбий операцияларни тўхтатган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг