АҚШ коронавирусни юқтиришлар умумий сони бўйича Хитойни ортда қолдирди

«Wordometers» маълумотларига кўра, COVID-2019 коронавирусини юқтиришлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринга чиқди.
Айни пайтга келиб, АҚШда коронавирусни юқтирганлар сони 83 016 нафарга етди. Қурбонлар — 1 197, соғайиб кетганлар — 1 864 нафар.
Иккинчи ўринда — Хитой (81 285). Эътиборга сазовор бир факт — охирги суткада Хитойда биронта ҳам янги касал аниқланмади.
Учинчи ўриндаги Италия (80 589) ҳам бугун Хитойни ортда қолдиришга жуда яқин турибди — Апеннин яриморолида сўнгги кеча-кундузда коронавирусни юқтириш бўйича 6 203 та янги ҳолат қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter