Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда қуролли ҳужум: ҳалок бўлган ва яраланганлар бор

АҚШда қуролли ҳужум: ҳалок бўлган ва яраланганлар бор

АҚШнинг Нью-Жерси штатида ўтказилаётган санъат фестивалида уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, кўплаб инсонлар яраланган. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Нью-Жерси штатининг Трентон шаҳри полиция маҳкамаси бошлиғи Даррен Запплей маҳаллий вақт билан соат 3:00 атрофида «Art All Nught» санъат ва кўнгилочар клубига қуролли ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

Запплей воқеа оқибатида 1 киши ҳалок бўлганини, кўплаб кишилар жароҳатланганини, айримлари операция қилинганини айтди.

Кеча тушдан кейин бошланган санъат фестивали бугун тушдан кейингача давом этиши режалаштирилган эди. Бироқ қуролли ҳужум барчасига чек қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг