Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арктикада хавотирли ҳодисалар: у глобал фалокатга айланиши мумкин

Арктикада хавотирли ҳодисалар: у глобал фалокатга айланиши мумкин

Гренландиядаги Aрктика тадқиқот базасида музликлар жадал эримоқда. Aмерикалик олимлар оролдан ҳар куни океанга олти миллиард тонна сув қуйилишини қайд этишган. 

Музли оролда айни пайтдаги ҳарорат аномал саналади.

Масалан, бугун, 28 июл куни ҳаво ҳарорати 16 даражагача кўтарилган. Бу нормадан 10 даража юқори. Тадқиқотчилар Aрктикада глобал исиши бутун дунёга қараганда икки баравар тезроқ эканлигини исботлади.

Ва бу глобал фалокат таҳдидир.

«Ўтган 1000 йил ичида, викинглар давридан то ҳозирги кунгача, биз фақат битта ажралиб чиққан айсбергнинг изларини топдик — 1887 йилда. 2000 йилдан кейин эса тўртта. Муаммо кучайиб бормоқда.

Агар экваторда бир ярим даража исиш унчалик сезилмаса, бу ерда, Гренландияда ҳарорат дарҳол 6 даражага кўтарилади. Бу жуда жиддий муаммо», — дейди профессор Йорген Педер Штеффенсен (Нилс Бор институти).

Эслатиб ўтамиз, Верхоянск шаҳри (Ёқутистон, Россия)да 2020 йилнинг 20 июнида Арктикадаги энг юқори иссиқ ҳарорат рекорди ўрнатилган, термометрлар +38 даражани кўрсатганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг