Президент одамлар сотиб олишга қурби етадиган машиналар ишлаб чиқаришни топширди
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг барча қатламлари қурби етадиган арзон автомобиллар ишлаб чиқариш ҳақидаги қарорни имзолади.
Ўзбекистонда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги бу президент қарорида 2019–2023 йилларда автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгилаб берилган. Хусусан:
- – енгил машина ишлаб чиқариш ҳажми йилига 350 мингтага етказилади;
- – енгил автомобиллар ўртача 60 фоизгача маҳаллийлаштирилади;
- – юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажми йилига 10 мингтагача оширилади;
- – йилига 100 мингта автомобиль экспорт қилинади;
- – қатор автомобил моделлари янгиланади.
Шунингдек, «UzAutoMotors» билан 2019 йил 1 октябрдан кейин шартнома қилинган машиналар акциз солиғидан озод этилади.
2019 йил 1 декабргача «General Motors» билан 2019-2022 йилга мўлжалланган барча музокаралар ва шартномалар ниҳоясига етказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter