Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асад режими 6 ойда 2908 та баррел бомба ишлатди

Асад режими 6 ойда 2908 та баррел бомба ишлатди

Фото: «aa.com»

Асад режими Сурияда 6 ой мобайнида 2908 та баррел (бочка шаклидаги) бомба ишлатгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) Асад режими шу йил январь-июнь ойларида мухолифларнинг қўл остидаги ҳудудларга баррел бомба ишлатгани ҳақидаги ҳисоботни тақдим этди.

Ҳисоботда шу йилнинг биринчи ярмида портлатилган 2809 та бомба туфайли жами 169 киши ҳалок бўлгани қайд этилган.

Шунингдек, бомбали ҳужумларда 9 та масжид ҳамда 18 та тиббиёт муассасаси, жами 32 та ижтимоий объект йўқ қилинган.

Режим кучлари шу йил январь ойида 427 та, февралда 407 та, мартда 793 та, апрелда 761 та, майда 93 та, июнда 427 та баррел бомба ишлатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг