Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асад: «Россия дунёни учинчи жаҳон урушидан сақлаб қолди»

Асад: «Россия дунёни учинчи жаҳон урушидан сақлаб қолди»

Фото:«24СМИ»

Сурия президенти Башар Асад фикрича, айнан Россиянинг саъйи ҳаракатлари туфайли Сурия ҳудудидаги можаро ижобий томонга ўзгариб, дунё учинчи жаҳон урушидан қутулиб қолган. Бу ҳақда «SANA» агентлиги хабар бермоқда.

«Айнан Россия ҳукуматининг ақлли тадбирлари туфайли яна бир жаҳон урушининг олди олинди», — деган Асад.

Унинг сўзларига кўра Россия-АҚШ муносабатлари ҳозирги вақтда «совуқ уруш»дан  фарқ қилмайди.

« Умид қиламанки, бу икки қудратли давлат ўртасида дунёнинг бошқа ҳудудларини назорат қилишдан ортиқ қарама-қаршиликни кўрмаймиз», — дея қўшимча қилган Сурия раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг