Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украинанинг Курскка ҳужумида КХДРнинг юқори мартабали генерали яраланди – WSJ

Украинанинг Курскка ҳужумида КХДРнинг юқори мартабали генерали яраланди – WSJ

Ғарб расмийлари пайшанба куни Украинанинг яқинда берган ҳаво ҳужумида Курск вилоятида Россия кучлари билан жанг қилаётган Шимолий Кореянинг юқори мартабали генерали яраланганини маълум қилди.

Тhe Wall Street Journal нашри ўз манбасига таяниб, шимолий кореялик зобит яқинда Украинанинг Курск вилоятига Storm Shadow ракеталари билан уюштирилган ҳужумида яраланган.

Ҳозирча яраланган шимолий кореялик генералнинг шахси ва аҳволи ҳақида қўшимча маълумотлар йўқ.

Нашр эса «ғарб расмийларига кўра, бу Россия-Украина уруши чоғида КХДРнинг юқори мартабали ҳарбий офицерининг яраланиши билан боғлиқ биринчи ҳолат» эканига эътибор қаратган.

Маълумот учун, бир қанча манбалар ҳозирда Курск вилоятида Шимолий Кореянинг камида 10 минг аскари жойлаштирилганини тасдиқлайди.

Бир муддат олдин эса Украина томони бир қанча етказиб берувчиларнинг рухсатидан сўнг узоқ масофага учувчи ракеталари билан Россия Қуролли кучларининг Маринодаги президент маъмурияти санаторийси яқинидаги қўмондонлик пунктига ҳаво зарбаси берганлиги хабар қилинган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг