Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австрия мактабларида ўқувчиларнинг рўза тутиши тақиқландими?

Австрия мактабларида ўқувчиларнинг рўза тутиши тақиқландими?

Фото:«Hurriyet»

Австрия халқ партияси мамлакат мактабларида рўза тутган ўқувчилар очликдан фанларни пухта ўзлаштира олмасликларини баҳона қилиб, таълим даргоҳларида рўза тутишни тақиқлаш таклифини билдирди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Бу таклиф партия бош котиби Карл Ниҳаммардан чиққан.

Ниҳаммар журналистларга берган баёнотида айрим ўқитувчилар ўқувчилар рўза тутгани сабабли дарсларни пухта ўзлаштира олмаётганидан шикоят қилаётганини айтган.

«Диний арконлар (у қайси дин бўлишидан қатъи назар) болалар соғлиғига зарар берса у чегарадан чиқибди», — деган Карл.

«Диний эркинлик — Австрия учун муҳим қадрият. Ҳар қандай диний эътиқодни ҳурмат қиламиз. Мактабга борадиган ўқувчиларнинг рўза тутмаслигини талаб қиламан. Чунки рўза болаларни заифлаштиради, дарсларни ўзлаштиришга монелик қилади», — деган Карл Ниҳаммар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг