Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Автосаноат» ҳисоботи: Автомобиллар ишлаб чиқариш 60 фоизга ортган

«Автосаноат» ҳисоботи: Автомобиллар ишлаб чиқариш 60 фоизга ортган

Фото: «Uz24.uz»

Статистик маълумотларга кўра, шу йил бошидан Ўзбекистон автомобиль саноатида жадал ўсиш суръатлари кузатилган. Хусусан, январь ойида 12,7 минг дона автоулов конвейердан чиқарилган ва бу 2017 йилнинг дастлабки ойига нисбатан 60 фоиз кўпдир,- дея хабар беради xs.uz.

Ўз навбатида, автомобиль двигателлари етказиб бериш 58,2 фоиз ошиб, 9,22 минг донага етган. Эслатиб ўтамиз, «Chevrolet Spark», «Chevrolet Nexia R3», «Chevrolet Cobalt», «Chevrolet Lacetti»(«Gentra») учун бундай двигателлар ўзимиздаги «GM Powertrain Uzbekistan» заводида тайёрланади.

Бироқ январь ойида юк машиналари ишлаб чиқариш 36,1 фоиз қисқариб, 177 донани ташкил этган. Автобуслар йиғиш эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоиз камайган ва 40 донага тенг бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг