Аёл судьялар билан алоҳида гаплашилди
Судьялар олий кенгаши маъсуллари Тошкент вилояти судлари судьялари билан махсус учрашув ўтказгани хабари берилганди.
Судьялар дахлсизлигини таъмишлаш, тизимда коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш мавзуида бўлиб ўтган тадбирда аёл судьялар билан алоҳида гаплашиб олинди.
Тадбирнинг ўзидаёқ Кенгаш масъуллари улар билан (Кенгашнинг) аёл аъзолари суҳбатлашганига изоҳ бердилар. Айтилдики, судьялик лавозимининг касбий талаби аёл-у эркак учун баробар. Бироқ судья опа-сингилларимиз нозик жинс эканини унутмасли керак барибир. Уларнинг хизмат билан боғлиқ ёки хизматдан ташқари хос муаммо ва дардлари бўлиши табиий. Шундан келиб чиқиб, аёл судьяларимиз билан Кенгашнинг аёл аъзолари ўртасида алоҳида хос учрашув ташкил этилди. Мақсад судьяларга фақат талаб қўйишгина эмас, балки уларга маънан далда бўлиш ҳамдир...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter