Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳодир Жалолов финалдаги рақибини аввал жуда оғир аҳволга туширганди (видео)

Баҳодир Жалолов финалдаги рақибини аввал жуда оғир аҳволга туширганди (видео)

Супер оғир вазн тоифасида Олимпиада олтин медали учун жанг қилаётган Баҳодир Жалолов Токио–2020 финалига йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

Баҳодир Жалоловга финалда америкалик Ричард Торрес рақиб бўлади. Америкалик боксчи ярим финалда қозоғистонлик Камшибек Конкабаевни нокдаун ҳолатига туширди ва катта устунлик билан мағлуб этди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов уч йил аввал жаҳон чемпионатида Ричард Торресни чуқур нокаут ҳолатига учратган эди.

Сўнг касалхонага бориб унинг аҳволидан хабар ҳам олганди. Бироқ ўтган вақт мобайнида Торресда жиддий ўсиш кузатилди. Финал Баҳодирга осон бўлмайди.

Финал баҳси 8 август куни Тошкент вақти билан 11:15 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг