Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона»ни кубокдан айирган немислар «шерюрак» шотландларга қарши: ЕЛ финалига превью

«Барселона»ни кубокдан айирган немислар «шерюрак» шотландларга қарши: ЕЛ финалига превью

Май финаллар ойи. Европа майдонларида ўтаётган ички ва минтақавий баҳслар ўз якунига етар экан ҳиссиётлар авж палласига чиқиб бормоқда. УЕФАнинг учта йирик турнири финаллари бугундан бошланади. Бугун Севилья шаҳрида Германиянинг «Айнтрахт» ва Шотландиянинг «Рейнжерс» клублари Европа лигаси ғолиблиги учун беллашадилар.

2019 йилда Европа Лигаси финалида «Челси»дан кичик ҳисобда мағлубиятга учраган «Айнтрахт» «Барселона», «Реал Бетис» ва «Вест Хэм Юнайтед» каби жамоаларни мағлуб этиб, нуфузли мусобақанинг финалига чиқишди. Кўп йиллар «Селтик» соясида қолиб кетган, шон-шарафига чанқоқ клуб «Рейнжерс» ажойиб ўйинлар кўрсатиб, «Боруссия Дортмунд», «Брага» ва «РБ Лейпциг»ни мағлуб этиб, финалга чиқди. Иккала клуб ҳам бир-биридан қолишмайди.

«Рейнжерс»да нима гаплар?

Жованни ван Бронкхорст Испанияга бегона эмас. 2003-2004 йилги мавсумда Каталониянинг «Барселона»сида тўп тепган. «Рейнжерс» бош мураббийи Алфредо Морелос, Ианис Хаги ва Филип Ҳеландер хизматларидан фойдалана олмайди. Бу шотландлар учун катта йўқотиш. «Лейпциг» устидан қозонилган ғалабада жароҳатланган Морелоснинг ўрнини тўлдириш бошқаларига қараганда қийинроқ. Кемар Руфнинг финалда қатнашиш имконияти бор, аммо марказий ҳужумчи роли Жо Арибога топширилиши ҳақиқатга яқинроқ. Унга қанотларда Райан Кент ва Скотт Райтлар ёрдам беради.

«Рейнжерс» бош мураббийининг ярим ҳимояда ортиқча бош оғритишига ҳожат йўқ. Глен Камара, Райан Джек ва Джон Ландстрем комбинацияси асосий таркибда ўйинга туширилади. Эҳтимол шу уч ўйинчи сабабли ҳам «Рейнжерс» бугун финалда ўйнамоқда.

Ван Бронхорстнинг айтишича, ғалаба Шотландия клуби учун катта аҳамиятга эга, бу эса футболчилар учун ажойиб мотивация. Нидерландиялик мураббийнинг таъкидлашича, «Рейнжерс» футболчилари бор эътиборни фақат ўз ўйинига қаратишлари ва бу оддий 11га 11 қарши ўйин эканлигини унутмасликлари керак.

Эҳтимолий таркиб (4-3-3): Аллан Макгрегор; Джэймс Таверниер, Коннор Голдсон, Кэлвин Басси, Борна Баришич; Джон Ландстрем, Глен Кама́ра, Ра́йан Джек; Джо Арибо, Фэшн Сакала, Райан Кент

«Айнтрахт Франкфурт»да-чи?

Франкфуртнинг «Айнтрахт»идаги энг катта йўқотиш бу ҳимояда Мартин Хинтереггердир. Австриялик футболчи жароҳати туфайли финалда иштирок эта олмади. Унинг йўқлигини Альмами Туре билдирмаслиги керак. Катта эҳтимол билан мураббий Оливер Гласнер ҳеч қандай тактик ўзгаришларни амалга оширмаса керак. Аммо «Рейнжерс»нинг марказий ҳужумдаги йўқотишлари сабаб қанотлардан ҳужумга ўтиши ҳисобига Ансгар Кнауфф ва Филип Костич каби самарали қанот ҳимоячилари дан фойдаланишга мажбур бўлса керак.

«Айнтрахт», шунга қарамай, кенг позициялардан ҳужум қилишдан эҳтиёт бўлиши керак. Немислар қарши ҳужумда жуда кучли. Япониялик футболчи Даичи Камада «Айнтрахт»нинг омад тумори дейишимиз мумкин. 26 ёшли вундеркинд ҳужумдаги устунликни таъминлаши керак.

Эҳтимолий таркиб (3-4-2-1): Кевин Трапп; Альмами Туре, Тута, Обит Эван Н’Дика; Ансгар Кнауфф, Себастьян Роде, Джибриль Сов, Филип Костич; Йеспер Линдстрём, Даичи Камада; Рафаэль Сантос Борре.

Асосий статистика қандай?

«Барселона»га қарши ўйин қаҳрамони Рафаэль Сантос Борре Бундеслига мавсумини саккизта гол билан якунлади. Даичи Камада бешта гол билан Франкфуртнинг Европа лигасидаги энг яхши тўпурари ҳисобланади.

«Айнтрахт» Европа Лигаси финалига ютқазмай етиб келди (7 ғалаба, 5 та дуранг), «Рейнжерс» 14 та ўйиндан 5 тасида мағлуб бўлди (6 ғалаба, 3 дуранг). Франкфуртликлар Европа Лигасидаги ҳар бир ўйинда ўртача 1,66 гол уришмоқда, Рейнжерснинг зарбаси эса XGда 1,57. «Бургутлар» бу мавсумда Испанияда икки марта ғалаба қозонган, бешта ташрифда ҳеч қачон мағлуб бўлмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг