Башар Асад Москвада яхши ўрнашиб олди — ОАВ

ОАВ маълумотларига кўра, Суриянинг собиқ президенти Башар Асад Москвада яхши жойлашиб олиб, хотиржам ҳаёт кечирмоқда.
Асаднинг Москва яқинида кошонаси ва «Москва-Сити»да йигирмага яқин квартираси бор. У Суриядан ўзи билан олиб қочган 250 миллион долларнинг катта қисмини кўчмас мулкка тиккан. Россия ҳукумати ёллаган хусусий қўриқчилар Асад ва оиласининг осойишталигига кўз-қулоқ бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, сентябр охирларида Дамашқ суди Башар Асадни ҳибсга олиш учун ордер берганди. Собиқ президент 2011 йилдаги Дарайя воқеалари бош айбдори сифатида кўрилмоқда. Ҳибсга олиш ордери қасддан одам ўлдириш, ўлимга олиб келган қийноқлар ва озодликдан маҳрум қилиш бўйича айбловларни ўз ичига олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter