Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бавария» стадионида чакалакзорнинг илк белгилари пайдо бўлди

«Бавария» стадионида чакалакзорнинг илк белгилари пайдо бўлди

Фото: «Metaratings.ru»

Мюнхеннинг «Бавария» футбол клуби «Альянц Арена» уй стадиони трибуналарида ёввойи ўт ўсиб чиқди. Бу ҳақда «Bild» нашри хабар берди.

Бегона ўтлар зинапояларда пайдо бўлган. Манбанинг аниқлашича, энди мухлислар стадионга киритиладиган бўлса, улар аввал жойларига бир амаллаб етиб боришига тўғри келади.

Сўнгги бор томошабинлар 75 минг ўринли «Альянц Арена»га жорий йилнинг 8 март куни ташриф буюришганди. Ўшанда «Бавария» ўз уйида «Аугсбург»ни қабул қилган (2:0). Стадион 2005 йил май ойида очилган. Арена 2006 йил Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига қуриб битказилган.

Бу йил Германия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли мартнинг бошидан майнинг ўрталаригача тўхтатиб қўйилганди. Мусобақалар тиклангандан сўнг ўйинлар бўш трибуналарда ўтказилмоқда. Тўртта тур қолган мусобақада «Бавария» ишончли равишда етакчилик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг