Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байденнинг ўғли энди пора олишда айбланмоқда

Байденнинг ўғли энди пора олишда айбланмоқда

АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден руминиялик олигархдан 3 миллион доллар пора олишда айбланмоқда.

АҚШ махсус прокурори Дэвид Вайсга кўра, 2015 йили румин олигархи Габриэль Поповичиу Ҳантер Байденни юридик масала бўйича ёллаган. Катта миқдордаги пора эвазига Байден АҚШ ҳукуматига таъсир кўрсатиши керак бўлгани айтилмоқда. 

Айблов ҳужжатида қайд этилишича, томонлар Ҳантернинг лоббичилик фаолияти отасининг сиёсий карьерасига салбий таъсир этишини жуда яхши тушунган ҳолда олди-бердининг моҳиятини яширишга уринган.

Аввалроқ АҚШ президентининг ўғли 2016-2020 йилларда жами 1,4 миллион доллар солиқ тўловидан бўйин товлашда айбланган ва пировардида солиқларни пеняси билан тўлашга мажбур бўлган эди.

Аввал хабар берганимиздек, Ҳантер Байден 2021 йилда чоп этилган китобида ўзининг алкогол ва гиёҳвандликка ружу қўйганига иқрор бўлган.

2020 йилги сайловда республикачилар, хусусан, Дональд Трамп Украина билан боғлиқ шубҳали муносабатлар сабаб Жо Байден ва унинг ўғлини коррупцияда айблаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг