Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бензиннинг «тозаси»ни қандай аниқласа бўлади?

Бензиннинг «тозаси»ни қандай аниқласа бўлади?

Фото: «Nversia.ru»

Бензиннинг нархи ва тўғри қуйиб берилишидан кейин ҳайдовчиларни энг кўп ташвишга соладиган нарса — унинг сифати. Баъзи ҳайдовчилар нолиб қолишади: фалон «заправка»дан қуйган бензиним яхши чиқмади, машинамни қийнаб юборди. Ёки аксинча, машинамга фақат мана шу «заправка»дан қуяман — ҳақингизга хиёнат қилишмайди, бензини ҳам тоза.

 Бензиннинг «тоза»си

«Тоза бензин» қанақа бўлади? Бу саволга интернетдаги кўплаб автоянгиликлар сайтларидан жавоб қидирдик. Қарангки, бензиннинг шунчаки «тозалиги» тугул, унга айрим виждонсиз сотувчилар нималарни қўшишаётганини ҳам аниқлаш осон экан.

1. Оддий усул

Бир варақ оқ қоғоз оласиз ва унга бензин томизасиз. Сал кутинг, бензин буғланиб кетганидан кейин қоғозда доғлар қолмаган бўлса — ёнилғи тоза, сизни алдашмапти. Агар қоғозда ёғли доғлар қолса, билингки, бензинга ёт нарсалар қўшилган.

2. Қатрон

Бир неча томчи бензинни ойна юзасига томизиб, ёқиб кўринг. Ойна юзасида доғ қолса — бензин таркибида қатрон (смола) йўқ ёки бўлсаям жуда оз. Агар доғлар сарғиш ёки жигарранг тусда бўлса, қатрон керагидан кўп миқдорда. Мабодо ойна юзасида бензин ёниб бўлганидан кейин суюқлик қолса — унинг таркибида дизель ёнилғиси бор. 

3. Ранг

Бензинни рангсиз шиша идишга қуйиб, ёруғликка тутинг. У сарғиш тусда бўлиши лозим. Бензинга озгина марганцовка қўшинг, агар шишадаги суюқлик пушти рангга кирса унга сув қўшилган бўлади. 

4. «Бармоқ усули»

Энг яхши усуллардан бири шу. Қўл терисига озгина бензин томизинг ёки бармоқларингизни бензин билан ҳўлланг. Бензин буғланиб кетганидан сўнг қўл териси қуруқ қолса — бензиннинг сифатига гап йўқ. Агар тери ёғланиб қолса — бензинга нималардир аралаштирилган. 

5. Ҳид

Тажрибали ҳайдовчилар бензинни ҳидига қараб ҳам ажрата олишади. Нафталин ёки водород сульфид (эскирган тухумни эслатади) ҳиди анқиб турган бензин — машинанинг душмани.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг