Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Берлускони — Путиннинг беш ҳақиқий дўсти орасида биринчиси...

Берлускони — Путиннинг беш ҳақиқий дўсти орасида биринчиси...

Фото: EADaily

Италия собиқ бош вазири Силвио Берлускони Россия президенти Владимир Путин билан ярашиб олганини айтди. Бу ҳақда LaPresse ахборот агентлиги хабар берган.

Берлусконининг сўзларига қараганда, Путин унинг туғилган кунига 20 шиша ароқ ва жуда таъсирли мактуб йўллаган (29 сентябр куни Берлускони 86 ёшини қаршилади — таҳр.). Берлускони ҳам жавобан Путинга «Ламбруско» (вино) совға қилиб, худди шундай таъсирли хат ёзган.

Энг қизиғи, Берлускони айтишича, Россия президенти уни ўзининг ҳақиқий беш дўсти орасида биринчиси, дея эътироф этган. Путиннинг қолган тўрт дўсти кимлар бўлса?..

Берлускони Украина бўйича вазиятга ҳам тўхталди: Киевнинг НАТОга қабул қилиниши жаҳон урушига олиб келади, деди.

Берлускони шу йилнинг июнида Владимир Путинга икки марта қўнғироқ қилиб, гўшакни ҳеч ким кўтармаганидан хафа бўлганди.

Ундан ҳам аввалроқ эса у Путиндан юз ўгиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг