Беш йилда қанча маҳкум афв этилгани очиқланди
Президент фармони билан афв этилган шахслар сони – 5555 нафарга етган.
2017 йилдан бери афв этиш билан боғлиқ 21 та фармон эълон қилинди. Мазкур фармонлар асосида 5555 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар афв этилди.
- 2017 йилда – битта фармон билан 2700 нафар шахс;
- 2018 йилда учта фармон билан 621 нафар шахс;
- 2019 йилда – тўртта фармон билан 771 нафар шахс;
- 2020 йилда – бешта фармон билан 616 нафар шахс;
- 2021 йилда – тўртта фармон билан 637 нафар шахс;
- 2022 йилда – учта фармон билан 203 нафар шахс афв этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter