Бир ҳафталик очликнинг инсон танасига таъсири ўрганилди
Етти кунлик очлик инсон организмини ёғларни эритиш жараёнига самарали «ўтказиб», мия ишлаши учун муҳим бўлган оқсилларда ўзгаришлар ясайди — Лондондаги қиролича Мария университети ва Норвегия спорт фанлари мактаби олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижаларини Nature Metabolism нашри эълон қилди.
Тадқиқотда 12 нафар соғлом кўнгилли (5 аёл, 7 эркак) қатнашди, улар бир ҳафта давомида фақат сув ичишди. Олимлар тажрибагача, унинг давомида ва тугаганидан сўнг тахминан уч мингтагача қон оқсилларида юз берган ўзгаришларни ҳар куни қайд этиб боришди
Орадан 48-72 соат ўтиб қатнашчиларнинг организми ёғларни парчалай бошлаб, улардан глюкоза ўрнига асосий энергия манбаи сифатида фойдаланишга ўтди. Қатнашчилар етти кун давомида ўртача 5,7 килограммдан тана массасини йўқотишди. Улар тўлақонли овқатланишга қайтгач, мушаклар массаси уч кунда тикланиб, танадаги ёғ миқдори камайгани қайд этилди.
Очлик асосий аъзолар, жумладан, мия фаолиятига таъсир қилувчи оқсилларда қандай ўзгаришларга сабаб бўлиши ҳам ўрганилди. Аниқланишича, бу ўзгаришлар очликнинг учинчи кунидан кейин бошланган ва улар вазн йўқотиш билан боғлиқликка эга эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас