Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир поғона пасайган Ўзбекистон «Глобал тинчлик индекси»да 103-ўринни эгаллади

Бир поғона пасайган Ўзбекистон «Глобал тинчлик индекси»да 103-ўринни эгаллади

Манба: Global Peace Index

Ўзбекистон 2020 йилги «Глобал тинчлик индекси» (Global Peace Index)да 163 ўриндан 103-ўринни банд этди. Индекс билан батафсил ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин. 

Ўтган йилги индексда Ўзбекистон 102-ўринда эди.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари индексда қуйидаги тартибда жойлашди: Қозоғистон — 70, Молдова — 71, Қирғизистон — 93, Беларусь — 94, Тожикистон — 107, Туркманистон — 116, Украина — 148, Россия — 154-ўрин.

АҚШ — 121, Хитой — 104, Эрон — 142, КХДР — 151, Жанубий Корея — 48, Япония — 9-ўринда.

Энг тинчликсевар мамлакат — Исландия (1-ўрин). Кейинги ўринларда: Янги Зеландия (2), Португалия (3), Австрия (4), Дания (5).

Энг охирги ўринларда: Афғонистон (163), Сурия (162), Ироқ (161), Жанубий Судан (160), Яман (159).

«Глобал тинчлик индекси» (GPI) Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан 14 йилдан бери тузиб келинади. Индекс асосан уч тоифага қурилади: «Чўзилиб кетган низолар», «Муҳофаза ва хавфсизлик» ҳамда «Ҳарбийлашиш». Булар ҳам ўз навбатида 23 индикаторга бўлиниб, мамлакатларнинг ташқи ва ички тинчликсеварлиги баҳоланади.

Индикаторлар, хусусан, жамиятнинг жиноятларга муносабати, ҳар 100 минг аҳолига тўғри келувчи қотилликлар ва маҳкумлар сони, қуролдан фойдаланиш имконияти, ҳар 100 минг аҳолига тўғри келувчи полиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари сони, қуролли низолардаги иштироклар ва қурбонлар сони, ҳарбий харажатлар, сиёсий барқарорлик, ички низоларнинг давомийлиги ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг