Бирйўла 4 та ҳудудда коронавирус ҳолати қайд этилди
2020 йил 5 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 078 (+132) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 60 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 208, Тошкент вилоятида 104, Жиззах вилоятида 43, Наманган вилоятида 25, Бухоро вилоятида 17, Андижон вилоятида 15, Сурхондарё вилоятида 10, Қорақалпоғистон Республикасида 4, Қашқадарё вилоятида 4, Хоразм вилоятида 3 нафар бемор тузалди.
Шу тариқа юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 55 751 (+433) нафар фуқаро (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 842 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter