Биз бу йўлдан асло чекинмаймиз — Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёва Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича конференция ҳақида ёзди.
"Бугун Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида юқори даражадаги Конференция ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиш йўлидаги шаҳдам қадамлари яна бир бор намоён бўлди.
Биз иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳаларини такомиллаштириш, шунингдек, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни давом эттиришга қатъий киришганмиз. Биз бу йўлдан асло чекинмаймиз, юртимизнинг тараққиёт манзили – айнан шу.
Бундай мақсадларга фақат сифатли инвестициялар ва қўшимча қиймат яратишнинг глобал занжирларига боғланиб эришиш мумкин" дея ёзади Мирзиёева.
Унинг айтишича, "ЖСТ раҳбариятининг бизни бу қадар қўллаб-қувватлаши ва ишонч билдириши юксак баҳога лойиқ".
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ЖСТ раҳбарини қабул қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter