Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бизнесни ривожлантириш банки» Осиё тараққиёт банки билан келишувга эришди

«Бизнесни ривожлантириш банки» Осиё тараққиёт банки билан келишувга эришди

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ  микро, кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатишнинг янги операцион моделини ишлаб чиқиш юзасидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан келишувга эришди.

Лойиҳанинг асосий мақсади микро, кичик ва ўрта бизнес сегменти корхоналарига  халқаро стандартларга асосланган банк хизматларини кўрсатишнинг янги операцион моделини яратиш ва уни амалиётга татбиқ этишдан иборат.

Лойиҳа доирасида мазкур сегментга хизмат кўрсатувчи таркибий тузилмаларга, ходимларнинг самарадорлик кўрсаткичларига талаблар, молиявий ва номолиявий хизматларни кенгайтириш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.

Лойиҳа ОТБнинг гранти асосида амалга оширилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида мазкур йўналишда муваффақиятга эришган хорижий банклар, хусусан, хусусий ва давлат капитали иштирокидаги банклар билан тажриба алмашиш йўлга қўйилади.

Лойиҳани ОТБнинг юқори малакали халқаро ва минтақавий экспертлардан иборат жамоаси бошқаради. Улар ёрдамида «Бизнесни ривожлантириш банки»да кичик ва ўрта бизнес учун замонавий ва комплекс операцион модел яратилади. Бу, ўз навбатида, мижозларга хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга ҳамда банкнинг микро, кичик ва ўрта бизнес сегментини молиялаштириш имкониятларини ва бозордаги мавқеини оширишга кўмаклашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг