Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ бош котиби 8 март куни Украинага боради

БМТ бош котиби 8 март куни Украинага боради

БМТ матбуот хизматига кўра, 8 март куни ташкилот раҳбари Aнтониу Гутерриш Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади. 

«Чоршанба куни эрталаб у Киевда президент Владимир Зеленский билан учрашади. Унда Қора денгизда  ғалла ташиш бўйича ташаббусларни кенгайтириш, шунингдек, бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиниши кутилмоқда», — дейилади расмий хабарда. 

Бу Бош котибнинг сўнгги бир йил ичида Украинага учинчи ташрифидир. 

Эслатиб ўтамиз, аввалги ташрифда Киевга Россия ракета зарбаси бергани айтилган, Украина пойтахтида ҳаво ҳужуми тревогалари янграганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг