Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болажонлар кўзида қувонч: Меҳрибонлик уйига икки миллионлик совға

Болажонлар кўзида қувонч: Меҳрибонлик уйига икки миллионлик совға

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари А.Аҳмедов ҳамда Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси М.Ҳайдаровлар Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкент вилоятининг Бўка туманида жойлашган 15-Меҳрибонлик уйига ташриф буюришди.

Меҳрибонлик уйида ташкил этилган тантанали тадбирда А.Аҳмедов болажонларни байрам билан табриклаб, уларга самимий тилакларини изҳор қилди. Кенгаш номидан Меҳрибонлик уйи кутубхонасига болалар учун энг қадрли совға – қарийб икки миллионлик турли бадиий китоблар ҳамда концелярия молларини тақдим этди.

– Совғаларимизни топширар эканмиз, беғубор ўғил-қизлар кўзидаги қувончни кўриб, қалбимиз яшнаб кетди, – дейди М.Ҳайдаров. – Болажонларга, айниқса, бу каби Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига қанча меҳр кўрсатсак, шунча оз. Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда, уларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилишда ҳамда миллий қадриятларни ёш авлод онгига сингдиришда касаба уюшмалари ҳаракатлари доимий бўлади.

Усмонжон Йўлдошев, «Xabar» мухбири

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг