Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Болалар ва ўсмирлар учун хавфли» — ЛОР

«Болалар ва ўсмирлар учун хавфли» — ЛОР

Фото: «Ichip.ru»

Электрон қулоқчин (наушник)лардан фойдаланиш саломатлик учун зарарли. Айниқса, болалар ва ўсмирлар учун хавфи юқори. Отоларинголог-врач Катерина Золотарёва «Росбалт» билан суҳбатда бугунги кунда фойдаланиш кенг урфга кирган наушникларни ишлатишда эҳтиёткорликка чақирди.

Экспертнинг сўзларига қараганда, баланд овоз ва вибрация ўрта қулоқ ва бош чаноғи суягини аёвсиз ноғоралаши эшитиш нервида тиклаб бўлмас асоратлар қолдиради. Наушниклар охир-оқибат эшитиш қобилиятининг йўқолишигача олиб келиши мумкинки, буни даволаш имконсиз.

«Бактерия ва замбуруғларни ҳам унутманг. Наушниклар ташқи эшитиш йўлаклари деворларига лат етказиши оқибатида бу иллатлар ҳам пайдо бўлади», — таъкидлади шифокор.

Золотарёванинг кузатувларига кўра, ўсмирлар ва катта ёшлилар наушникларини дезинфекциялашга деярли эътибор беришмайди. Ваҳоланки, охирги пайтларда даволаш қийин замбуруғли отитлар кўпайиб кетган.

Ҳеч қачон наушникни бошқалар билан алишиб фойдаланманг, акс ҳолда қулоқларингизга бегона микрофлора тушиши мумкин, огоҳлантирди Золотарёва.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг