Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Самарқандда ўқитувчининг ўлимига оид ҳодиса бўйича баёнот берди

Бош прокуратура Самарқандда ўқитувчининг ўлимига оид ҳодиса бўйича баёнот берди

Фото: «severinform.ru»

Самарқанд шаҳрида бир гуруҳ йигитлар томонидан калтакланиши натижасида ўқитувчи вафот этганига оид ҳолат юзасидан Бош прокуратура баёнот  берди. Маҳкама матбуот хизматининг «Xabar.uz»га  маълум қилишича, воқелик 2019 йилнинг 20 ноябрь куни соат тахминан 03.40 атрофида содир бўлган.

Шаҳарнинг Беруний кўчасида фуқаро Джурабек М. (1990 й.т. ишчи) шериклари Дониёр С. (1994 й.т. судланган, ҳайдовчи) ва Мухаммад К.лар (1997 й.т. судланган, ишчи) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, шаҳардаги 42-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси Иззатило М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, жанжал вақтида қўл ва оёқлари билан бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишган. Натижада Иззатило М. шифохонага ётқизилган. (Шифокорларнинг маълумотига кўра, Иззатило М.да «оғир ёпиқ КЦТ, бош миянинг оғир даражали лат ейиши» ташхиси қўйилган). Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан 2019 йил 23 ноябрь куни Иззатило М. шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.

2019 йил 23 ноябрь куни Джурабек М., Дониёр С. ва Мухаммад К.лар ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган. Натижалари бўйича қўшимча равишда хабар қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг