Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура ходими 37 ёшида вафот этди

Бош прокуратура ходими 37 ёшида вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул ходими Алишер Ҳошимов коронавирус инфекцияси таъсирида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маҳкама матбуот хизмати ходимнинг вафот этганини тасдиқлар экан, марҳум вирус инфекциясидан эмас, балки инсульт натижасида дунёдан ўтганини таъкидлади. Ва қўшимча қилдики, ўлимга нима сабаб бўлмасин, бу — наинки марҳумнинг яқинлари, балки тизим учун ҳам катта йўқотишдир, зеро, Алишер Ҳошимов оқибатли, меҳнаткаш ва самимий инсон сифатида ҳамкасблар эътиборини қозонган эди.

Марҳумнинг тупроғи енгил бўлсин, яқинларига чиройли сабр берсин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг