Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратурада янги бўлинма ташкил этилади

Бош прокуратурада янги бўлинма ташкил этилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Бош прокуратурасида солиқ ва божхона органлари фаолиятини назорат қилувчи 493 штат бирлигидан иборат янги бўлинма ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».

Хусусан, Бош прокуратура тизимида солиқ ва божхона соҳасида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишга масъул Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилади.

Шунингдек, вилоят, шаҳар ва туманларда мазкур йўналишда прокурор ўринбосарлари ва ёрдамчилари иш бошлайди.

Улар солиқ ва божхона идоралари томонидан қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилиши таъминланишини кузатиши, мазкур соҳалардаги қонунчилик ҳолатини тизимли таҳлил қилиши, қонун бузилиши ва коррупция аломатларини зудлик билан бартараф этиши лозим бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг