Бош прокуратуранинг яна бир ходими вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг яна бир масъул ходими вафот этди.
Ўтган йилнинг июль ойидан маҳакаманинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Сайдулла Элмуродов куни кеча омонатини топширди. Мазкур маълумотни марҳумнинг яқинлари катта таассуф билан тасдиқлади. Бироқ унинг вафоти сабабларини очиқлашдан тийилди.
Сайдулла Элмуродов Бош прокуратурага ишга ўтишидан аввал Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган эди.
Эслатиб ўтамиз, роппа-роса йигирма кун бурун Бош прокуратуранинг яна бир бошқарма бошлиғи Ҳамза Файзиев коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганди.
«Xabar.uz» марҳумнинг яқинларига ҳамдарлик билдириб, чиройли сабр тилайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter