Коронавирус Бош прокуратуранинг яна бир масъулини олиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Ҳамза Файзиев коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди. Айни хабарни марҳумнинг ҳамкасблари тасдиқлади.
Ҳ.Файзиев фидойи ходим сифатида тилга тушган прокурорлардан эди. Тизимнинг энг қуйи поғонасидан то марказий маҳкамасигача бўлган машаққатли йўлни матонат билан босиб ўтгани эътироф этилади.
Эътиборлиси, у шу йилнинг 26 август куни Олий судда 17 нафар аёлнинг иши кўрилган жараёнда фаол иштирок этиб, уларнинг айбини енгиллатиш бўйича прокурор хулосаларини берганди.
«Xabar.uz» марҳумнинг яқинларига сабр тилайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter