Бош вазир воқеа жойига етиб борган, ҳоким зарар қопланишини айтди (фото)
Сергелидаги портлашдан жабрланган уйларнинг эгаларига зарар қоплаб берилади.
«Моддий зарар қоплаб берилади. Биз бу масалани 2-3 кун ичида ҳал қиламиз», деди воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов.
Айни пайтда ёнғин майдони, жабрланувчилар сони аниқланмоқда.
Воқеа жойига Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган.
Қурувчи массивида тезкор қутқарув бўлинмалари ходимлари чодирлар тикишган, жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
«Тошкент» метрополитени — Сергелидаги портлаш натижасида ҳудудга яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг «Қурувчилар» бекатининг меъморий қисмига енгил шикаст етган. Бу ҳолат йўловчи ва поездларнинг ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.
Тошкент шаҳрининг аҳолиси ва меҳмонлари диққатига!
Агар бугун тунда Сергели туманида рўй берган ҳодиса юзасидан саволларингиз ёки мурожаатингиз бўлса, 71 210-01-63 рақами орқали Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига ёки 1205 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter