Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўстонлиқда бир фуқаро қор кўчкиси сабаб вафот этди

Бўстонлиқда бир фуқаро қор кўчкиси сабаб вафот этди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудида бир нафар чет эл фуқароси қор кўчкиси сабаб вафот этди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилмоқда.

Маълум қилинишича, 2023 йил 4 январ куни соат 13:20 ларда Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ ёнбағирларига дам олиш ва чанғи учиш мақсадида чиққан 61 ёшли Россия Федерацияси фуқароси қор кўчкиси хавфи тўғрисидаги огоҳлантиришларга қарамай, тақиқланган ҳудудда чанғи учиб, қор кўчкиси хавфини юзага келтирган ва қор уюмлари остида қолиб ҳалок бўлган.

Зудлик билан ҳодиса жойига Тошкент вилояти ФВБ Бўстонлиқ тумани Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси Чимён қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган. Олиб борилган қидирув ишлари давомида чанғи учувчисининг жасади қор уюмлари остидан чиқариб олинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга, тақиқланган ҳудудларда чанғи учмасликка ва эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг