Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзлар берилади, қонунчилик ўзгаради — Шавкат Мирзиёев

Сурхондарёда тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзлар берилади, қонунчилик ўзгаради — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни вақтда Сурхондарё вилоятида фаоллар кенгаши бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзларга алоҳида тўхталиб ўтди.

— Тадбиркорни «солиқ тўла», деб дарҳол бўғмаслик керак. У оёққа туриб кетиб, фойдага кирса, ўзи солиқ тўлайди. Биз уни қўллаб-қувватлашимиз, ёрдам беришимиз керак. «Бойсан, пулинг кўп», деб зуғум қилишга ҳаққимиз йўқ. Тадбиркор бўлгандан кейин бой бўлади-да! Ахир шунинг учун ишламаяптими?

Бизда тадбиркорлар йўқми? Сурхондарёда тадбиркорлар йўқми? Уларни қўллаб-қувватласак, самараси бўлади, албатта.

Шу сабабли Сурхондарёдаги тоғли ва чўл ҳудудларида фойда солиғи ставкасини икки бараварга камайтиришни таклиф этаман. Шунингдек, Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишимиз лозим.

Бунинг учун бир ой муддатда ушбу имтиёзлар бўйича Солиқ кодексига тегишли қўшимчалар киритиш ва уларни 1 июлдан қўллаш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғини бердим. Шу вақтга қадар Сурхондарё учун бирор марта қонунчилик ўзгартирилганми? Бундан ортиқ яна қандай имконият керак?

Туман ҳокими ғўддайиб юргандан кўра, қанча тадбиркорга солиқ имтиёзи бериш кераклигини ҳисоб-китоб қилиб чиқсин. Сурхондарёда ишсиз бўлиши керак эмас, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг