Бразилиялик актёрни фарзандлари ва ота-онасининг кўз ўнгида отиб кетишди
Бразилиянинг Салвадор шаҳрида номаълум жиноятчилар таниқли театр актёрини отиб кетишди. Фожиа унинг уйи ҳовлисида, санъаткорнинг болалари ва кекса ота-онаси кўз ўнгида содир бўлган. Бу ҳақда Need To Know нашри хабар берди.
Ҳужум қурбони 33 ёшли Мойсес Триндаде Барбос Феррейра бўлган.
Маълум қилинишича, қотиллар унинг уйи олдига келиб, автоматлардан ўқ узишган. У оғир жароҳатлар олиб, тез ёрдам етиб келгунига қадар вафот этган. Айни дамда Баия штати полицияси босқинчиларни қидирмоқда ва ҳодиса тафсилотларини аниқламоқда.
Марҳум актёр Салвадорнинг ижодий доираларида яхши танилган ва бир нечта театр труппаларида роль ўйнаган. Бир йил олдин у ўз барини очади, у тез орада шаҳарликлар учун машҳур учрашув жойига айланади.
Ҳамкасбларининг эслашича, санъаткор жамоат ишлари билан фаол шуғулланган. У ҳамфикрлари билан бирга фавелалардаги ҳаёт ҳақида спектакллар саҳналаштирган ва ўз блогида жиноятчиликка қарши курашга чақирган. Унинг яқин дўсти Мойсеснинг ҳали кўплаб режалари бўлганини ва у одамларга жиноят оламидан чиқишга ёрдам беришга ҳаракат қилганини айтган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter