«Британ штамми» кўпроқ ўлимга сабаб бўлиши тасдиқланди
«Twitter»да ўтказилган матбуот анжуманида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг қиролликдаги мутацияси олдингисидан кўпроқ ўлимга олиб келаётганини таъкидлади.
Қўшма Қироллик ҳукумати маслаҳатчиси Патрик Валлансга кўра, «британ штамми»дан ўлим ҳолатлари COVID-19нинг олдингисидан 30 фоиз юқори бўлиши мумкин.
Борис Жонсон мамлакатда карантин яқин ўртада тугамаслигини ҳам маълум қилди. Чунки касалликни юқтириш ҳолатлари ҳамон юқорилигича қоляпти.
Бош вазир коронавируснинг ушбу мутациясига қарши «Pfizer» ва «AstraZeneca» вакциналари яхши самара бераётганини ҳам қўшимча қилди.
Айни пайтда Буюк Британияда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 3,5 миллиондан ошган, вафот этганлар — салкам 96 минг нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter