Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Брюс Уиллиснинг оиласи унинг ҳаётидан жиддий хавфсирамоқда

Брюс Уиллиснинг оиласи унинг ҳаётидан жиддий хавфсирамоқда

Актёр Брюс Уиллиснинг оиласи унинг соғлиғи ёмонлашиб бораётганидан хавотир билдиришмоқда.

Унинг соғлиғи рафиқаси ва васийси Эмма Хеминг, уларнинг қизлари Мейбел ва Эвелин, шунингдек, собиқ рафиқаси Деми Мур ва унинг қизлари Румер, Скаут ва Таллулани ташвишга солмоқда.

69 ёшли Брюс Уиллиснинг яқинлари у учун барча саъй-ҳаракатларни қилмоқдалар.

«У камдан-кам ҳолларда уйдан чиқади, чиққанида эса ҳамма нарса пухта режалаштирилади. Унга тайёргарлик кўриши ва машинагача боришида ҳам ёрдам керак», – дейди оилага яқин одамлар. Уни жамоатчиликдан ҳимоя қилиш учун ҳар доим ёнида яқинлари ёки тансоқчилари бўлади, дея қўшимча қилади улар.

Эслатиб ўтамиз, Брюс Уиллис актёрлик фаолиятини якунлаган, чунки унга аввалига афазия, кейин эса деменция хасталиклари ташхиси қўйилган. У 2025 йилнинг март ойида 70 ёшини нишонлайди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг